Ван Дейк: "Бугун кечгача ҳаммаси жойида эди"
10 дек 2022 16:10
Янгиликлар
Ван Дейк: "Бугун кечгача ҳаммаси жойида эди"
Нидерландия терма жамоаси етакчиси Виржил ван Дейк пенальтилар сериясида Аргентинага мағлуб бўлганлари борасида фикр билдирди.
"Ливерпуль" марказий ҳимоячиси Аргентинага қарши баҳснинг пенальтилар сериясида биринчи бўлиб тўпга яқинлашди ва рақиб дарвозабони Эмилиано Мартинесни доғда қолдира олмади. У сардорлар баҳсида Лионель Мессига имкониятни бой берди ва жамоасининг муваффақиятсизлигига асосий сабабчилардан бири бўлиб қолди. Ван Дейк машғулотлар жараёнида ҳаммаси жойида бўлгани ва улар пенальтиларга қаттиқ тайёрланишганини билдирди. У ўйиндан сўнг қўйидагиларни айтиб ўтди:
"Биз бунинг учун жуда кўп машқ қилдик. Ҳаммаси яхши кетаётган эди. Фақат кечгача. Шундан кейин бундай бўлгани жуда хафа қилади. Бу жуда оғриқли. Афсуски, футболда бундай ҳолатлар учраб туради. Яна машқ қилишда давом этиш вақти келди ва мен айнан шундай қиламан".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар