Ван дер Сар "Ювентус"нинг янги аъзоси де Лигтга омад тилади

"Аякс" бош директори Эдвин ван дер Сар Маттейс де Лигтнинг "Ювентус"даги фаолиятига омад тилади.

"Қизил-оқлардан оқ-қораларга. Бу йўл менга таниш! Маттейс Туринда энг яхши дамларни ўтказишингга тилакдошман. "Ювентус" уни асра",  – дея ван дер Сар твиттердаги саҳифасида 19 ёшли ҳамюртига омад тилади.

Ўз вақтида Эдвин ван дер Сар "Аякс"дан "Ювентус"га ўтган ва 1999-2000 йилларда туринликлар шарафини ҳимоя қилган.



Манба: twitter.com/vdsar1970