Валверде Баэнага ҳужум қилгани учун олти ойга дисквалификация қилиниши мумкин
11 апр 2023 10:15
Янгиликлар
Валверде Баэнага ҳужум қилгани учун олти ойга дисквалификация қилиниши мумкин
АС нашри хабарига кўра, 17 апрель куни зўравонлик, ирқчилик, ксенофобия ва спортдаги муросасизликка қарши кураш бўйича давлат комиссияси йиғилиш ўтказади ва унда полициядан тегишли материаллар келиб тушган тақдирда вазият ўрганилади.
Комиссия ишни иккита ҳужжат бўйича кўриб чиқади: ярим ҳимоячига етказилган зарар кўрсатилган тиббий хулоса ва «Реал» футболчисининг ҳаракатлари юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига келиб тушган шикоят. Қайд этилишича, агар ариза қайтариб олинмаса, жиноий процесс қўзғатилиши муқаррар, шикаст енгил, яъни жарроҳлик ёки даволанишни талаб қилмаса, иш жарима билан чекланиши мумкин.
Агар комиссия ҳужумни интизом билан боғлиқ деб ҳисобласа, ишни Испания Қироллик футбол федерациясига топшириши мумкин — у ҳолда Валвердени 2-4 та ўйингача дисквалификация қилиш ёки мустақил равишда жазони белгилаш ҳуқуқига эга. Яъни Валверде 1 ойдан олти ойгача ҳар қандай спорт иншоотларига кириши тақиқланиши мумкин.
Фикрлар