Валерий Карпин: «Голлар Шомуродовга ёрдам беради»

Narzulla Saydullayev
30 апр 2018
«Ростов» бош мураббийи Валерий Карпин «Тосно»га қарши ўйиндан сўнг (2:0) дублга эришган Шомуродов ҳақида гапирди.

– Бугун Сигурдарсон ўйнамади, аммо Шомуродов дублга эришди. Кейинги баҳсда ким майдонга тушади?

– Кейинги ўйингача 6 кун бор, шу боис ҳеч нима дея олмайман. Айниқса оммавий равишда. Машғулотларни кузатамиз. Ушбу голлар Элдорга ишонч қўшади ва ёрдам беради. Ахир у «Рубин»га қарши баҳсда ҳам яхши ўйнаганди. Фақат голларга эътибор қилиш тўғри эмас. У ёш йигит ва гол уришни бошлади. Худди Байрамян каби, - дейди Карпин клуб расмий сайтига. 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia