"Валенсия" "Ювентус" ярим ҳимоячиси Артурнинг ижараси борасида келишувга эришишга уринмоқда

Alisher
28 июл 2022
"Валенсия" "Ювентус" ярим ҳимоячиси Артур Мелога қизиқишни сақлаб турибди.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, испан клуби 25 ёшли бразилияликнинг 2022/23 йилги мавсум учун ижараси борасида музокаралар олиб бормоқда, аммо "Юве"нинг маошнинг кўп қисмини тўлаши бўйича келишмоқчи.

Артур ўтган мавсум "Ювентус" сафида 31та ўйинда 1та ассист қайд этди.

Transfermarkt ўйинчини 18 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano