"Валенсия" ёзда Черишевни сотиб юбориши мумкин

Alisher
10 дек 2020
"Валенсия" ёзги трансферлар ойнасида хавбек Денис Черишевни сотиши мумкин.

Россиялик футболчидан ташқари клуб Яспер Силлессен, Муктар Диакаби ва Кевин Гамейро билан ҳам хайрлашишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Черишевнинг "кўршапалаклар" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг июлига қадар мўлжалланган.

Хавбек жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Superdeporte