

"Россия клубига ўтиш? Ҳа, бўлиши мумкин. Футболчи учун шартнома имзоланмагунча тафсилотларни ошкор этмаслик муҳим", - дейди Черишев.
31 ёшли футболчи жорий мавсум "Валенсия" таркибида 13та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, россиялик бунга қадар "Реал", "Севилья" ва "Вильярреал" клубларида тўп тепган.



