

"Мен бир неча кун олдин Питер Лим билан гаплашдим ва у менга вазиятни ўзгартириш учун ҳеч қандай кўрсатма бермади. Клуб сотилмайди.
У шаҳзодани "Instagram"да фаол тарзда кузатмайди, аммо улар бир-бирларини яхши билишади", - дейди Мурти.
Таъкидлаш керакки, ушбу баёнотдан сўнг испан мухлисларининг хафсалалари янада пир бўлди. Халқаро ва ички мусобақаларда ажойиб ўйинлар кўрсатган "Валенсия" Питер Лим (сингапурлик миллиардер) даврида шунчаки парокандаликка юз тутмоқда.



