22 ёшли Солер клуб билан 2023 йил ёзига қадар мўлжалланган янги битимга имзо чекди. Энди футболчининг товон пули 150 млн евро қилиб белгиланди.
Солер — “Валенсия” тарбияланувчиси. У жорий мавсум Ла Лига доирасида 8 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.