"Валенсия" Грасияни истеъфога чиқаришга тайёр

Alisher
17 апр 2021
"Валенсия" бош мураббийи Хави Грасия 2020/21 йилги мавсум сўнггида истеъфога чиқарилади.

Клуб раҳбарияти мутахассисни ушбу ёзда истеъфога чиқариш борасида қарор қабул қилди.

Мутахассиснинг "кўршапалаклар" билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июлига қадар мўлжалланган.

Жамоа айни дамда Испания чемпионатида 30 ўйиндан сўнг 34 очко жамғарган ҳолда, 13-ўринда бормоқда. Жамоани еврокубоклар зонасидан 12 очко ажратиб турибди.


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo