

Бу ҳақида грек клуби расмий сайти маълум қилди. 35 ёшли Вальбуэна "Олимпиакос" сафига ўтган йилнинг ёзида "Фенербахче"дан эркин агент сифатида келиб қўшилганди.
Маълумот учун, Франция терма жамоасининг собиқ аъзоси ўтган мавсум давомида 31 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 гол, 21та голли узатма ёздириб қўйишни уддалади.




