UZ

Сўнгги янгиликлар

16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  1 16:15Суперлига. "Нефтчи" – "Қизилқум" 2:0 (матнли трансляция)  45 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  6 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  0 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  16 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  3 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  69 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  21 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  3 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  3

Вадим Абрамов: "Бугунги ўйинимиз менга ёқмади" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бугунги ўйинимиз менга ёқмади"

Про лига 2-тури доирасида Самарқандда ўтган "Динамо" - "Юниред" (1:0) ўйинидан кейин Вадим Абрамов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Самарқанд дербиси ҳам дербиларга мос ва хос ўтди. Ўйин кутганимиздан оғирроқ кечди. Рақибимиз муносиб жамоалигини кўрсатди, улар майдонда жанг қилишди, охиригача курашишди. Мухлислар жанговар баҳс гувоҳига айланишди. Йигитлардан миннатдораман, қийин баҳсда ғалаба қозондик.

Бугунги ўйинимиз менга ёқмади. Биринчи бўлимда ўз ўйинимизни кўрсатгандек бўлдик, иккинчи бўлимда эса эса ўйиннинг боришини улар белгилашди. 

Ўйин бу қадар асабий ва жанговар ўтишига "Юниред"даги йигитларнинг аксарияти "Динамо" тарбияланувчиси ёки собиқ аъзоси бўлгани ҳам таъсир қилди. Бундай пайтда исталган ўйинчи ўзини аямайди. Футболчи собиқ клубига қарши икки ҳисса куч билан ўйнаши табиий ҳолат. Ўйинда қўполликлар кўп бўлгани бу баҳс дерби экани билан боғлиқ. Бундай баҳслар дербига хос.

Легионерлар? Менимча, улар тобора мослашиб бормоқда. Ҳозирча таклиф этилган хорижлик ўйинчиларга ҳеч қандай эътироз йўқ. Ҳали бор йўғи 2 тур ўтди ва бу қандайдир хулосалар учун етарли эмас. Жамоа ўйиндан-ўйинга кучайиб боради.

Суперлига йўлланмаси учун кураш асосан "Локомотив", "Динамо" ва "Қўқон-1912" ўртасида ўтадими? "Локомотив" бош мураббий интервью бергани ва улар аллақачон ўша ерда (Суперлигада – муал.) экани ҳақида гапирганини менга айтишди. Демак, тўғридан-тўғри яна бир йўлланма учун биз, "Қўқон-1912" ва бошқалар курашамиз. Жиддий гапирадиган бўлсам, ҳали йўлланма масаласида гапиришга эрта", - дейди Вадим Абрамов ўйиндан кейин

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика