"УзДонгЖу" иккинчи даврага қандай тайёргарлик кўрди?

Narzulla Saydullayev
10 авг 2016
Биринчи лигада пешқадамлари орасида бораётган «УзДонгЖу» жамоаси иккинчи давра ўйинларига пухта таёргарлик кўрди.

Дастлаб 11-20 июль кунлари Андижондаги ўз қароргоҳидаги машғулотларда асосан тикланиш жарёнидаги машқларга этибор қаратилди. Иккинчи йиғин 21 июлдан 3 августгача Тошкент вилояти Қизилтоғ шаҳарчасида давом эттирилди. Бу йиғинда футболчиларнинг жисмоний тайёргарликларига этибор қаратилишидан ташқари назорат ўйинлари ҳам ташкил этилди. Жамоа сўнги йиғинни 5 августдан бошлаб «Пахтакор-2» жамоаси билан ўтказиладиган баҳсга қадар ўз қароргоҳида давом эттиришмоқда.

Таркибдаги ўзгаришларга келсак жамоани дарвозабонлар Дилмурод Мамаюсупов (Цементчи), Раҳмонжон Тилаволдиев (Андижон), Муҳаммадмирзо Зокиров, ҳимоячи Зокиржон Нурматов (Обод) ва ярим ҳимоячи Шаҳбоз Жумабоевлар тарк этишди. Жамоа йиғинларида иштирок этган дарвозабонлар Равшан Ягудин (Локомотив БФК), Аброр Каримов (Локомотив), ярим ҳимоячи Хабибулло Буватоев (Ёзёвон-Лочинлари), ҳужумчилар Бобур Фарҳодов (Нурафшон) ва Асилбек Азизов (УзДонгЖу-2) билан шартнома имзоланган бўлса ижарага берилган Сардор Асқаров (Косонсой) яна жамоага қайтарилди.

«УзДонгЖу» ФК матбуот котиби Шерзодбек Мамадалиев тайёрлади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia