

- Учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?- “Цементчи” жамоаси билан ўйин жуда қизиқарли бўлди. Биз бугун ғалаб учун майдонга тушгандик. Рақиблармиз ҳам учрашувга жиддий тайёргарлик кўрган экан, кўриб турганингиздек, ҳисоб 0:0 холатда ўйин тугади. Бизда яхши имкониятлар бўлди, афсус фойдалан олмадик. Учрашув давомида камчиликларимизни кўриб олдик, хатолар устида жиддий ишлаймиз.
- ҚДПИ жамоаси олдига қандай вазифалар қўйилган?
- Насиб қилса мақсадимиз ПРО-Лига иштирокчисига айланиш, бу мақсад йўлида жиддий ишлаймиз. Қўқон давлат педагогика институтида жамоамиз бу йил ташкил этилди. Биз ўйинларимизни янада кучайтирамиз, давралар оралиғида таркибимизга янги футболчилани қўшиб олиш ниятларимиз бор.
Бекзод Толибов суҳбатлашди
