Упамекано жароҳати сабаб ой охирига қадар сафдан чиқди
12 окт 2023 12:53
Янгиликлар
"Бавария" ҳимоячиси Дайо Упамекано жароҳати туфайли шу ойнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда мюнхенликлар клуби матбуот хизмати хабар берди.
Ҳимоячи Бундеслиганинг 7-турида "Фрайбург"га қарши ўйинда (3:0) тиззасидан жароҳат олди.
Франциялик футболчи бир неча ҳафта майдонга тушмайди. Дастлабки тахминларга кўра, ноябрь ойининг биринчи ҳафтасигача тиклана олмайди.
Упамекано жорий мавсум "Бавария" сафида 10 та ўйинда майдонга тушишга улгурди.
Фикрлар