

32 ёшли франциялик ва инглиз клуби ўзаро келишувга кўра битимни бекор қилишди.
Кабул сўнгги марта 2017 йилнинг сентябрида майдонга тушган эди. У ҳозиргача кўплаб жароҳатини даволади.
Кабул 2016 йилнинг августида "Сандерленд"дан "Уотфорд"га ўтган. Ҳимоячи "арилар" сафида АПЛнинг 24та учрашувида майдонга тушиб, 2та гол уришга муваффақ бўлди.



