UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11"Барселона" ҳомий билан ҳамкорликдан воз кечди  0 14:44"Сурхон" Туркияда йиғин ўтказади  0 14:18Конго ДР ҳужумчиси Марокаш ҳукуматидан норози: унинг чемодани 12 кундан бери топилмайди  1 13:42Салоҳ Римга қайтади?! "Рома"да сенсацион трансфер муҳокама қилинмоқда  0 13:23Раҳмоналиев Россияга қайтадими?  4 12:51"Реал" ёш иқтидорларининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 12:23АПЛдан яна бир ҳимоячи "Ливерпуль" таклифини рад этиб, "Реал"ни танлади  1 12:00Бугунги ўйинлар: Янги йилни АПЛ билан бошлаймиз  0 11:41"Манчестер Сити" АПЛ тарихидаги энг қиммат футболчилардан бири бўйича катта молиявий йўқотишга учраши мумкин  0 11:10Александр Андроникашвили: "Андижон"га ўтишим жуда тез ва кутилмаганда содир бўлди"  2 10:50"Бунёдкор" ўринбосарлари мураббийи "Локомотив"га ўтди  1 10:20"Нефтчи" U-21 жамоасида украиналик мураббий иш бошлайди  5 09:58"Интер", "Барселона" ва "Ювентус" Жоау Канселуга қизиқмоқда  1 00:55Президент қарори билан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси қурилади  3 00:24Ироқ. Шерзод Темировнинг ягона голи "Арбил" клубига ғалаба тақдим этди. Футболчи ажойиб натижа қайд этмоқда  11

Умид Қодиров: “Пахтакор” билан ўйинда фақат ғалаба учун ўйнаймиз” Янгиликлар

Умид Қодиров: “Пахтакор” билан ўйинда фақат ғалаба учун ўйнаймиз”

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйини доирасидаги “Насаф”-“Нефтчи” баҳсидан сўнг меҳмонлар вакили Умиджон Қодиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бу баҳс “Пахтакор”га қарши ўйинга тайёргарлик вазифани ўтаб берди, - деб гап бошлади Қодиров. – Очиғи, “Насаф” билан ўйинда йўқотадиган нарсамиз қолмаганди. Шунинг учун “Насаф”дек жамоага қарши ҳужумкор ўйин намойиш этишга қарор қилдик. Маълум миқдорда мақсадимизга эришдик деб ўйлайман. Сафарда ўйнайдиган жамоа кўпинча ҳимояга эътибор қаратади. Бу табиий ҳол. Лекин биз ҳимоявий ўйинни истамадик. “Обод” билан ўйинда жуда катта босим остида ҳаракат қилгандик. Бундай ҳолатда ўз ўйинингни намойиш этиш ҳам мушкул. Энди бизни “Пахтакор”га қарши жиддий ўйин кутяпти. Ҳозир Ўзбекистонда исталган жамоа билан ўйнаса бўлади.  Мавсум  бошидан “Пахтакор” жамоасининг кўплаб ўйинларини кузатиб келяпмиз. Насиб қилса, Тошкентдаги баҳсда ғалаба қозонишни ният қилганмиз. Чунки айни пайтда бизни ғалабадан бошқаси қониқтирмайди, - деди Қодиров.

“Нефтчи” матбуот хизмати
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика