Умид Қодиров: “Биринчи даврани муваффақиятли якунламоқчимиз”

Narzulla Saydullayev
25 июн 2016
Олий лига 14-тур доирасидаги “Қизилқум” – “Нефтчи” баҳси олдидан фарғоналиклар вакили Умиджон Қодиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди
- Бизни “Қизилқум” жамоаси қарши қизиқарли ўйин кутиб турибди. Навоий жамоасида анча тажрибали футболчиларни жамланган. Яхши жамоа. “Қизилқум”нинг Олий лига-2016даги натижалари кўнгилдагидек кечаётганини ҳам айтиб ўтиш лозимдир. “Қизилқум” – “Нефтчи” баҳсида имконияларни тенг баҳолайман. Бироқ биз Навоийга ғалаба учун келганмиз ва Фарғонага ёруғ юз билан қайтиш ниятимиз бор. Давра тугашига 2 тур қолди. Мана шу икки баҳсда ғолиб бўлиб, даврани  муваффақиятли тугатмоқчимиз, - деди Қодиров.


“Нефтчи” матбуот хизмати

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia