Умид Аҳмаджонов Сурхондарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюрди

Narzulla Saydullayev
15 апр 2019
ЎФА Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Суперлига 4-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Пахтакор" учрашувини бевосита стадиондан томоша қилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Ўйиндан сўнг Умид Аҳмаджонов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Тўра Боболов, ЎФА ва Сурхондарё вилояти футбол ассоциацияси мутасаддилари билан биргаликда вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюрди.

Бу ерда яратилган шарт-шароитлар, академия биноси, ётоқхона, ошхона, машғулот майдонлари, кийим алмаштириш хоналари кўздан кечирилди. Шунингдек, ташриф давомида академия биносини тез орада қайта таъмирлаш, тарбияланувчилар учун замонавий шарт-шароитлар яратиш, янги майдонлар қуриш масалалари муҳокама қилинди ва бу масалалар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz