UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55"Бунёдкор" стадионида йил якунига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди  0 19:29Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"  0 19:17Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  18 19:07Эшитдик-да! "Сўғдиёна" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  3 18:51ФИФА ЖЧ-2026 чипталарига бўлган талаб бўйича рекорд ўрнатилганини маълум қилди  0 18:25Вадим Абрамов: "Биз биринчи ўринни эгаллашимиз ҳам мумкин эди"  9 17:55Кроос Марокаш терма жамоасини ЖЧ-2026 фаворитлари қаторига қўшди  1 17:26"Нефтчи" аъзоларига чемпионлик учун iPhone совға қилинди  9 16:58"Наполи" "Реал" футболчисини ижарага олиш имконияти билан қизиқди, аммо рад жавобини олди  0 16:34"Андижон" 7 январь куни Туркияга йўл олади  4 16:06Португалия — йилнинг энг яхши терма жамоаси  9 15:41Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди  2 15:15Тони Кроос тарихдаги энг улуғ мураббийни айтди  6 14:4938 ёшли Кавани фаолиятини тугатмаган. Ҳаммаси 28 декабрь ҳазили бўлиб чиқди  2 14:22Владимир Йовович "Андижон"га ўтадими? Футболчининг ўзи жавоб берди  4

Умид Аҳмаджонов Фарғона ва Бухоролик мухлисларга миннатдорчилик билдирди Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Фарғона ва Бухоролик мухлисларга миннатдорчилик билдирди

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Суперлиганинг 1-турида стадиондаги ажойиб муҳит яратган мухлисларга миннатдорчилик билдириб ўтди.

“Суперлиганинг 1-тури жуда ажойиб бошланди. Фарғонада “Нефтчи” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги мавсумнинг очилиш ўйинида қатнашдим. Шу куни “Истиқлол” стадионига 20 000 га яқин мухлис ташриф буюриб, ўйингоҳда ҳақиқий байрамона муҳит ҳукмронлик қилди. Мазкур муҳитни юзага келтиришда саъй-ҳаракат қилган клуб мутассаддилари ва биринчи навбатда фарғоналик футбол ишқибозларига алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Гувоҳи бўлганингиздек, майдон эгалари “Нефтчи” футболчилари ҳам бундан руҳланиб, кучли таркибга эга бўлган “Насаф”га қарши шиддатли ва ҳужумкор ўйин намойиш қилишди. Айтмоқчи бўлганим, мухлислар стадионни тўлдириб ўтиришса, майдонда ҳам шунга мос ўйин бўлади.

Бугун бўлиб ўтган “Бухоро” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳам стадион мухлислар билан тўлди. Деярли 14 000 га яқин мухлис ўзларининг севимли жамоалари қўллаб-қувватлаш учун Бухородаги стадионга ташриф буюришди. Мухлислар бу ўйинда ҳам муросасиз ўйин гувоҳига айланишди.

Фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги барча футбол мухлисларини стадионларга чорлаб қоламан. Футбол Сиз учун, мухлислар учун. Стадионларга ташриф буюриб, ўз севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг!” – деди Умид Аҳмаджонов.

Рейтинг: +66   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика