UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  8 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  4 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  5 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1

Умид Аҳмаджонов Доҳада Қатар МОҚ вице-президенти билан учрашди Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Доҳада Қатар МОҚ вице-президенти билан учрашди

Умид Аҳмаджонов Доҳада Бобур Шодиев билан биргаликда Қатар Миллий Олимпия Қўмитаси вице-президенти Доктор Таний Ал-Куварий ҳамда “Ал-Гарафа” клуби президенти Ҳамад бин Тамийр билан учрашди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси президенти ва мамлакат футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Осиё чемпионлар лигаси плей-офф баҳсидан ўрин олган “Ал-Гарафа”га қарши учрашувда Ўзбекистон вакили бўлган “Пахтакор” жамоасини қўллаб-қувватлаш учун ЎФА Ижроқўми аъзоси, "Пахтакор" ФК президенти Бобур Шодиев билан бирга Қатар пойтахти Доҳага йўл олгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Умид Аҳмаджонов Доҳада Бобур Шодиев билан биргаликда Қатар Миллий Олимпия Қўмитаси вице-президенти Доктор Таний Ал-Куварий  ҳамда  “Ал-Гарафа” клуби президенти Ҳамад бин Тамийр билан учрашди.


Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов Қатар МОҚ вице-президенти Доктор Таний Ал-Куварий  билан Олимпия спорт турларини ривожлантириш, бу борада тажриба алмашиш масалалари бўйича суҳбатлашди.

Қатар давлати ҳам мамлакатда Олимпия спорт турларини ривожлантириш ва бўлғуси Олимпиадада катта натижаларга эришишни мақсад қилиб қўйган. Учрашувда Ўзбекистон МОҚ бу борада Қатар билан ҳамкорлик қилиши бўйича келишувга эришилди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика