UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  3 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  0 15:25Суперлига. "Нефтчи" – "Қизилқум". Таркиблар маълум  10 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  16 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  3 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  68 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  19 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  3 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  3 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3

Умарали Раҳмоналиев: "Гватемала билан ўйинда дисквалификацияни эмас ғалабани ўйладим, Бразилияни чиқиб кетиши эса ҳақиқий сенсация бўлди" Янгиликлар

Умарали Раҳмоналиев: "Гватемала билан ўйинда дисквалификацияни эмас ғалабани ўйладим, Бразилияни чиқиб кетиши эса ҳақиқий сенсация бўлди"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда машғулотларни давом эттирмоқда.

Хабарингиз бор, Тимур Кападзе мазкур йиғинга яқинда U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтган бир нечта футболчиларни жалб қилди. Улар эндиликда ёш эмас, балки олимпиячилардир. Кеча кўтаринки руҳда бўлиб ўтган машғулотдан сўнг Умарали Раҳмоналиевнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- Ёшлар терма жамоасидан сўнг олимпиячилар билан машғулотлар қандай кетяпти? Янги жамоага мослашиш қийин бўлмаяптими?

- Жаҳон чемпионати қизғин руҳда ўтди. Биз учун катта мактаб вазифасини бажарди, десак муболаға бўлмайди. Кўп нарса ўргандик. Ютишни, мағлубиятдан қандай қилиб чиқиб кетишни. Бундан ҳам яхши натижа қайд этишни истагандик. Аммо сўнгги дақиқада диққат етишмади. Ҳозирги йиғинга тўхталсам, машғулотларни бошлаб олдик. Жуда яхши ва аҳил жамоа шаклланган. Шу боис бу ерда фақат ўсиш мумкин. Билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз.  Албатта, янги жамоага қўшилишда озгина бўлса ҳам кўникма ҳосил қилдим. Ҳозирча қийинчилик туғидргани йўқ. 

- Исроил билан учрашувни дисквалификация сабаб ўтказиб юбордингиз. Гватемала билан ўйин вақтида кейинги ўйинда қатнашмаслигингизни билармидингиз?

- Бу ҳақида ўйлаганим йўқ, фақат ютуқ ҳаёлимда бор эди. Майдонда биринчи навбатда ғалаба қозониш мақсадимиз эди. Ўша вазиятда икки нафар ҳимоячимиз олдинда қолиб кетгани сабабли тактик фол ишлатишга мажбур бўлдим. Афсуски иккинчи сариқ карточкани олдим. 

- Мусобақа фаворитларидан бири Бразилиянинг Исроилга ютқазиб чиқиб кетиши кутилмаган ҳолат бўлдими?

- Исроил терма жамоаси жисмоний ҳолати аъло даражада бўлгани учун тартибли футбол кўрсатди. Ҳақли равишда ғалаба қозонди. Бразилияни чиқиб кетишини албатта сенсация сифатида қабул қилдим. 

- "Рубин" Россия Премьер-лигасига чиқди. Бу сизнинг клубдаги тақдирингизга қанчалик таъсир ўтказади?

- "Рубин"нинг элитага қайтиши катта ютуқ ҳисобланади. Ишонч тақдим этилса, ўзбекистонлик футболчилар Премьер-лигада бемалол ҳаракат қилиб, футболимиз ривожига ҳисса қўшишга ҳаракат қиламиз. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика