UZ

Сўнгги янгиликлар

20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  0 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  26 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  15 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  2 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  1 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  3 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  26

Умар Эшмуродов: "Пахтакор" ўйинчиси нотўғри гап айтиб юборди, шу боис кичик тортишув юзага келди. Провокация қилиш керак эмас" Янгиликлар

Умар Эшмуродов: "Пахтакор" ўйинчиси нотўғри гап айтиб юборди, шу боис кичик тортишув юзага келди. Провокация қилиш керак эмас"

Ўзбекистон Суперкубогидан ўрин олган "Пахтакор" — "Насаф" (1:2) учрашувидан кейин қаршиликлар футболчиси Умар Эшмуродов ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Ҳар қандай кубок учун ҳал қилувчи баҳсдаги ғалаба одамни хурсанд қилади. Оғир ўйин бўлди. Учрашувни қийин руҳда бошладик. Кейинчалик ўзимизни ўнглаб олишга муваффақ бўлдик. Йигитлар қўлидан келганча ҳаракат қилишди. Барчани ғалаба билан табриклайман. Ғалабани илк навбатда, дадамга ва оиламга бағишлайман. 

Ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборгач, биринчи бўлим сўнгида кўпроқ ҳаракат қила бошладик. Жисмоний жиҳатдан рақибдан яхшироқ ҳолатда эканлигимиз билинди. Шу боис, биринчи тайм охири ҳамда иккинчи бўлим давомида рақибга имкон бермадик. Жисмоний тарафдан яхши тайёргарлик кўрганимиз сабабли ўйин мувозанатини ўз томонимизга оғдира олдик. 

Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Тўғри, баъзи учрашувларда гол ура олмаяпмиз, буни инкор қилмайман. Лекин йигитлар ҳар бир беллашувда охиригача ҳаракат қилмоқда. Фақат омад етишмай қолиши, вазиятлардан фойдалана олмаслик ҳолатлари кузатилмоқда. Чемпионат даражаси бошқача. У ерда дуранг ўйнасангиз ҳам очко бой берасиз. У турнирда фақат гол уриб, ғалаба қозониш керак. Суперкубок сингари битта ўйиндан иборат тўқнашувларда эса ўйин сўнггига қадар нимагадир ишонсангиз бўлади. Бу ерда дуранг билан пенальтилар сериясига қадар етиб бориб, уёғини ўз фойдангизга ҳал қилсангиз бўлади. Бироқ чемпионатда нечта ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнадик. Бизда яхши жамоа шаклланган. Чемпионатда ҳам охиригача ҳаракат қиламиз. 

Биринчи бўлим сўнгида рақиб футболчилари билан тортишув юзага келди. Бу футболда учраб турадиган ҳолат. "Пахтакор" ўйинчиси нотўғри гап айтиб юборди, шу боис кичик тортишув юзага келди. Нима бўлган тақдирда ҳам, ҳалол ўйин намойиш этиш лозим. Провокация қилиш керак эмас. Ютсанг ютдинг, бўлмаса рақибни қуюшқондан чиқариш керак эмас", деди "Насаф" сардори.

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика