UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 3:2  1 17:51ФИФАда ЖЧ-2030ни 64 та жамоагача кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди  8 17:28Жиру Дембеле ҳақида: "Терма жамоада у "Олтин тўп" эгаси бўлиши мумкин деб ўйламаганман"  0 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   6 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  3 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  14 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  4 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  2 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  9 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  1 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  6 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0

Умар Эшмуродов: "Жамоага қайси чизиқда фойдам тегса, қўлдан келганча ёрдам бераман" Янгиликлар

Умар Эшмуродов: "Жамоага қайси чизиқда фойдам тегса, қўлдан келганча ёрдам бераман"

Ўзбекистон Кубоги финалида “Навбаҳор” устидан қўлга киритилган ғалабадан кейин “Насаф” аъзоси Умар Эшмуродов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Кетма-кет 2 марта кубок чемпионлиги ҳақида

Кайфият зўр, кайфият яхши. Ҳар сафар кубокни қўлга киритганда, бирорта ютуққа эришганда кайфият барибир яхши бўлади. Ҳар сафар ғолиб бўлишнинг ҳам гашти бор. Худо насиб қилиб, иккинчи сафар ҳам бунга эришдик.

- “Навбаҳор” гол урганидан кейин, қўшимча бўлимларга ўтилди. Ўйин режаси бўйича жамоа бунга тайёрмиди?

- Биз ҳар қандай ҳолатда ютуқ учун охиригача курашамиз. Экстра тайм бўладими, 90 дақиқами, фарқи йўқ. Асосий бўлимда ғалаба қозона олмадик, экстра таймда муваффақиятга эришдик. Агар унда ҳам бўлмаганда, пеналтилар сериясида ҳаракат қилардик. Нима бўлган тақдирда ҳам охиригача курашдик.

- “Навбаҳор”нинг жавоб голидан кейин кайфият тушиб кетмадими?

- Энди барибир хато бўлди, гол ўтказиб юбордик. Аммо кучимиз бор эди. “Навбаҳор” ҳам бизни жуда ҳам қийин ахволга солиб қўймаган ва ҳужумлар қилмаётганди. Шу туфайли битта оддий гол ўтказиб юбордик. Кейин эса ўзимизга келишимиз у қадар қийин бўлмади.

- Охирги ўйинларда таянч ярим ҳимоясида ўйнаяпсиз. Анча йиллардан кейин мураббий сизни мазкур позицияга қўймоқда. Бу сизга қийинчилик туғдирмаяптими?

- Ҳа, қийинчилик томонлари бор. Энди марказий ҳимоядан кўра, таянч ярим ҳимояда кўпроқ югуришга тўғри келади. Энди барибир мураббий қайси чизиққа қўйса ва жамоага қаердан фойдам тегса, қўлдан келганча ёрдам бераман.

- Суперлигадаги илк чемпионлик ҳақида

- Насиб. Шунга ҳаракат қилмоқдамиз. Ўйинимиз ёмон эмас, охиригача курашамиз.

Фахриддин Рўзиев ёзиб олди

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика