UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38

Улуғбек Бақоев: "ОФК Кубогида нафақат клуб, балки мамлакат шарафини ҳимоя қиламиз" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "ОФК Кубогида нафақат клуб, балки мамлакат шарафини ҳимоя қиламиз"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Биринчи таймда 2 та гол уриб олдик, ҳаммаси яхши кетаётганди. Бироқ иккинчи таймда бир нечта ўзгаришлар қилганимиздан сўнг ўйинимиз ёмонлашди. Дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар юзага кела бошлади. Бу нима билан боғлиқ эканлигини билмайман. Балки захирадан тушганлар ўйинга киришиб кета олмаганидандир. Яхшиямки ҳаммаси биз учун ижобий якун топди. Йигитларга ва мухлисларга раҳмат айтаман. "Нефтчи"га кейинги турларда омад тилайман.

- Жамоангиз чамаси охирги 15 дақиқа бир киши кўп бўлиб ўйнади, бироқ футболчиларингиз кўпроқ ўз дарвозаси томон интилдилар. Бу мураббийлар штаби кўрсатмасимиди?

- Йўқ, бундай кўрсатма бўлмаганди. Қатъият билан ўйнаш, қарши ҳужумга ўтиш, тўп назоратини қўлга олиш тушунтирилганди. Сиз айтган нарса ўзлари хоҳлагани учун эмас, чарчоқ ва ғалабани бой беришдан қўрқиш туфайли рўй берди. 

- Куни кеча "Сўғдиёна" ОФК Кубогида қатнашиши аниқ бўлди. Бу ҳам жамоага мотивация ва куч бердими?

- Ҳар бир спортчи йирик мусобақада қатнашишни хоҳлайди. Жамоамиз футболчилари ва мухлислар ҳам шуни исташганди. Бу албатта зўр. Энди биз нафақат клуб, балки мамлакат шарафини ҳимоя қиламиз. Уялтириб қўймасликка ва иложи борича охирги босқичгача етиб боришга ҳаракат қиламиз. 

- "Сўғдиёна" бир тўп фарқи билан олдинда борган пайтда вақтни кўп чўзади. Бу борада нима дея оласиз?

- Ўйинда тўхталиш рўй берса, бу ўз-ўзидан содир бўлмайди. Ҳакамлар ўйинни назорат қилиб боришади, ҳаммасини кузатиб туришади ва вазиятга қараб, шифокорларни майдонга чорлашади. Бу – футбол. Ҳамма ютишни хоҳлайди. Бугун "Сўғдиёна" ютди, эртага "Нефтчи" ғалаба қозонади. Шундай экан, бир-биримизга омад тилашимиз лозим.

- Ҳислат Ҳалиловни иккинчи таймда майдонга тушириб, кейин яна алмаштириб юбордингиз. Бу жароҳат билан боғлиқмиди?

- Биласизми, Ҳалилов ҳали ёш. У бундай даражадаги ўйинларда иштирок этмаган. Ҳечқиси йўқ. Бу ҳамма билан содир бўлиб туради. Имконият беряпмизми, у бу вақтни қадрлаши лозим. Унга ва бошқа ёш йигитларга омад тилаймиз.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика