

"Бугун Ўзбекистоннинг амалдаги чемпионига қарши ўйнадик. Шу боис тартибли ўйнашга ва қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилдик. "Локомотив" билан очиқ футбол намойиш этиб бўлмайди.
Нимадир ўхшади, нимадир ўхшамади. Учрашув сўнггида жамоа характер, тартиб ва ғалабага бўлган истак туфайли гол уриб уч очко эгасига айландик", - дейди Улуғбек Бақоев.




