

- Ўйинни ёмон бошладик. Тезкор гол ўтказиб юбордик. "Нефтчи" каби жамоага қарши ўйинда бу рақибга жуда катта устунлик беради. Иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Бироқ режалар амалга ошмади. Менимча, бу бизнинг даражамизни кўрсатди. "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман ва навбатдаги ўйинларда омад тилайман. Биз чемпионатнинг навбатдаги ўйинларига тайёрланамиз.
- Ўйин олдидан таркиб ҳужумкор тузилганди. Бироқ ўйин давомида жамоанинг ҳужумкорлиги сезилмади. Бунга қандай изоҳ берасиз?
- Ҳужум қилишимиз учун рақиб йўл бермади. Ғалаба учун майдонга тушгандик. Бироқ мағлуб бўлдик. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради.



