UZ

Сўнгги янгиликлар

13:23"Арсенал" Рафиньянинг трансфери учун катта маблағ ажратишга тайёр  0 12:58Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Бунёдкор"га нақд 12 та гол урди!  0 12:33Эшитдик-да! "Нефтчи" Алижоновга қизиқиш билдиряпти, Болтабоев келишиб бўлди  3 12:16Битта хатони учинчи маротаба такрорлаётган ЎФА!  6 12:06"Ливерпуль" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  1 11:40Ўзбекистон КХДРга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  16 11:20"Барселона" Мартинес билан шартномани узайтиради ва Кристенсенни қўйиб юборади  1 10:54Виктор Осимхен ёзда АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 10:08«Арсенал»нинг яна бир футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  3 09:30«У ўз даврининг энг яхши ярим ҳимоячиси» Зидан фаолиятидаги энг қийин рақиб номини айтди  2 08:52МЮга «Спортинг»нинг 17 ёшли футболчиси керак  3 08:17Неймарнинг агенти футболчининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  2 07:47Бугун ёшларимиз Ироққа қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  1 02:43Миллатлар лигаси. Франция меҳмонда Италияни мағлуб этди, Исроил Бельгиядан устун келди  8 02:16Қозоғистон терма жамоаси Черчесов қўл остида 0:15 тўплар нисбати билан Миллатлар лигаси антирекордини ўрнатди  15

Улуғбек Бакаев: "Сабр, сабр ва яна сабр" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Сабр, сабр ва яна сабр"

Coca Cola Суперлигаси 5-турида "Бунёдкор"га қарши ўйиндан кейин "Бухоро" устози Улуғбек Бакаев ўз фикрларини билдирди.


- Тўғрисини айтганда, йигитлар нимадандир қўрққандек бўлишди. Кейинчалик керак бўлмаган гол ўтказиб юбордик. Шундан сўнг ўзимиз ҳам вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик. Жамоанинг жисмоний ва рухий ҳолати талаб даражасида эмас. Кетма-кет тўртинчи мағлубият. Жамоа рухий тушкунликка тушиб қолган. Бундан чиқиб кетиш керак, йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман. Барча ҳаракат қилди, ҳеч кимга эътироз йўқ. Ишлашда давом этамиз. Мухлисларга эса сабр қилишларини сўраб қолардим. Аста-секинлик билан ўсиб ривожланишда, Кубок ва чемпионатда ғолиблик учун ўйнашга ҳаракат қиламиз. 

- Иккинчи бўлим арафасида бир йўла 3 ўзгариш қилдингиз.

- Биринчи бўлимда марказда тўпни кўп йўқотдик ва кўп ушлаб турдик. Ўйинни ўзгартириш керак эди ва барчасини хавф остида қолдиришга тўғри келди. Ўз навбатида рақибларда очиқ ҳудудлар пайдо бўла бошлади. Ўтказиб юборилган иккинчи гол сўнгги дақиқада киритилди. Ўшанда ҳам дарвозабонни олдинга чиқардик. Бу футбол, хуштаккача ўйнаш керак. Шундай қилишга тўғри келди. 1:0 ва 2:0нинг фарқи йўқ. Иккинчи гол ҳеч нимани ҳал қилмади ҳисоб.

- Жамоа раҳбарияти Сизга қандай вазифа қўйди?

- Аввало, кетма-кет уч марта мағлуб бўлган жамоага уч очко тақдим қилиш керак эди. Энди бундай тушунтирсам. Йўқотилган очколарни ғалабалар орқали тўлдириб бориш. Кейинчалик вазиятга қараймиз. Ҳозирча нимадир дейиш қийин. "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман, биз эса ишлашда давом этишимиз керак.

- Иккинчи давра олдидан таркибга қайсидир футболчиларни олиб келишни ўйлаб қўйдингизми?

- Трансферлар ойнасигача ҳали 8 ўйин бор. Ҳозир бу борада ўйлашга эрта. Ўйинлар давомида барчасини кўриб борамиз. Балки футболчи олмасмиз, балки олармиз. Барчаси футболчиларга ва улранинг кўрсатаётган ўйинларига боғлиқ. Ҳолат оғир. Аммо иложсиз ишнинг ўзи йўқ.

- 2017-2018 йилги мавсумда Сизнинг қўл остингиздаги жамоа яхши ўйин кўрсатган ва мухлисларнинг ишончи катта эди. Бу Сизга босим бермайдими?

- Агарда мухлислар бироз сабр қилишса, қўллаб-туришса, стадионни тўлдиришса, уларни хурсанд қиламиз. Шунчаки сабр, сабр ва яна сабр керак. Ҳозирдан ваъда бераман, ҳали биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика