Украинада футболчилар машғулот ўтказаётган майдон яқинида портлаш содир бўлди

Оқил Абдубарноев
11 апр 2024
Ҳодиса оқибатида спортчиларга зарар етмаган, аммо талафот етган ҳудудда ҳалок бўлган кишилар мавжуд.

Украинанинг Харьков шаҳридаги футбол майдони яқинидаги бинода Россия томонидан юборилган ракета портлади. Гумбурлаш овозидан саросимаган тушган ўйинчилар майдонга ётишга мажбур бўлди.

Хабарларга кўра, вилоятда шу кунлар ичида клиника ва дорихонага бўлган тажовузкор ҳужумлар оқибатида камида уч киши ҳалок бўлган ва ўндан ортиқ одам яраланган.



Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: CNNArabic