

Андрей Шевченко бошчилик қилаётган жамоа учун бу сўнгги 3 та ўйиндаги 3-мағлубият бўлди. Аввалроқ украинлар Миллатлар Лигаси доирасида Испанияга 0:4, ўртоқлик учрашувида Францияга 1:7 ҳисобида ютқазганди.
Бундай натижа сўнгги бор Украина термаси билан Евро-2016 мусобақасида юз берганди. Михаил Фоменко бошчилик қилган ўша мусобақанинг гуруҳ босқичида украинлар 3 та ўйинда ҳам ютқазганди.



