UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Украина Россия тўғрисидаги қарор сабабли УЕФАга бойкот эълон қилди Янгиликлар

Украина Россия тўғрисидаги қарор сабабли УЕФАга бойкот эълон қилди

УEФА Россиянинг 17 ёшгача бўлган терма жамоаларини Европа мусобақаларига қайтариш режасини эълон қилганидан кейин Украина Россия терма жамоалари иштирокидаги турнирларда иштирок этмаслигини маълум қилди.

Украина футбол ассоциацияси (УФА) ўз баёнотида УEФАни қарорини қайта кўриб чиқишга, бошқа мамлакатларни эса Россия жамоаларига қарши ўйнамасликка чақирди.

УEФА 2022 йилнинг февралида Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Россиянинг барча жамоалари ташкилот мусобақаларида иштирок этишни тўхтатиб қўйишга қарор қилди. Аммо сешанба куни УEФА "болалар жавобгарлиги фақат катталар зиммасига тушадиган ҳаракатлар учун жазоланмаслиги керак" дея Россиянинг 17 ёшгача бўлган жамоалари "ушбу мавсум давомида" УEФА мусобақаларига қайта киритилишини маълум қилди.

"УФА УEФАнинг Россия Федерацияси U-17 терма жамоаларини халқаро мусобақаларга қайтариш ҳақидаги бугунги қарорини кескин қоралайди”, — дейилади УФА хабарида. "УФА биз Россия жамоалари иштирокидаги ҳеч қандай мусобақада қатнашмаслигимизни тасдиқлайди ва УEФАга аъзо бошқа ассоциацияларга Россия Федерацияси жамоалари иштирокида эҳтимолий ўйинларни, улар қабул қилинган тақдирда, бойкот қилишга чақиради".

Унда айтилишича, “Россия Федерацияси томонидан Украинага қарши олиб борилаётган жанговар ҳаракатлар шароитида Россия жамоаларининг мусобақаларга қайтиши асоссиз ва бу Россиянинг агрессив сиёсатига зид эмас”.

Англия футбол ассоциацияси УEФАнинг қарорига муносабат билдирган ҳолда, мамлакат ёшлар терма жамоалари Россияга қарши ўйнамаслигини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, 17 ёшгача бўлган эркаклар ўртасидаги Европа чемпионатининг финал босқичи келаси йили Кипрда, аёллар ўртасидаги мусобақа эса Швецияда бўлиб ўтади.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика