UZ

Сўнгги янгиликлар

09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  12 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  37 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  22 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  5 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  15

Уилшер "бутсаларини михга илди" Янгиликлар

Уилшер "бутсаларини михга илди"

"Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Жек Уилшер профессионал футболдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Бу ҳақда 30 ёшли англиялик ярим ҳимоячи Твиттер саҳифасида маълум қилди.

"Бугун профессионал футболдаги фаолиятини якунлаганимни эълон қиламан.

Футболчилик даври унутилмас таассуротларга бой бўлди ва карьерамда шундай лаҳзаларни бошдан кечирганимдан хурсандман. Боғда тўп тепаётган болаликдан тортиб, севимли "Арсенал" сардори бўлиш ва жаҳон чемпионатида ўз мамлакати шарафини қилишдек воқеалар шоҳиди бўлдим. Орзуларимни амалга оширдим дея оламан.

Ростини айтсам, сўнгги пайтларда ўзимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ўйиним пасайиб бораётганини қабул қилиш қийин эди, бироқ ўзимни кўпроқ меҳнат қилмаётгандек ҳис қилардим. Бундай вазиятга тушишимни кутмагандим.

Бироқ эришган ютуқларимга фахр билан қарайман. Бундай мартабага эга бўлганим учун ўзимни жуда омадли ҳисоблайман", — деб ёзади Уилшер.

Уилшер "Арсенал" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Лондон клубида ярим ҳимоячи 2008/09 йилги мавсум 16 ёшида дебют қилган ва "канонирлар" сафида жами 197 та ўйин ўтказган.

Футболчи "Болтон", "Борнмут" ва "Вест Хэм" клубларида ҳам тўп тепган. Уилшер Англия терма жамоаси сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика