

"Тоттенхэм" кучли форвард харид қилиши керак, чунки агар Гарри Кейн жароҳат олса, жамоага қийин бўлади. Уларда кучли ҳимоя бор, агар шунга яраша форвард қўшилса, "шпор"ларда ҳар қандай вазиятда гол урдаиган уч футболчи бўлади. Мен Деле Аллини ҳам назарда тутяпман.
"Тоттенхэм" ўрнида Гризманни харид қилган бўлардим. Бу уларнинг тўлов тузилмасидан чиқиб кетиши мумкин, аммо агар "шпорлар" ҳозирги таркиб билан АПЛда ғолиб бўлишни исташса, уларни омадсизлик кутмоқда. Клубга яна бир юлдуз керак" - дейди Уилкинс.



