Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр

Khoja
17 фев 2026, 10:49
Уэйн Руни МЮда бош мураббий ёрдамчиси сифатида ишлаб кўришга тайёрлигини билдирди.

"Эҳтимол, мен бош мураббий эмас, ёрдамчи сифатида қайтишим мумкин бўлган иккигина клуб бор — бу "Эвертон" ва "Юнайтед". Чунки бу икки клуб юрагимга жуда яқин", - деб фикр билдирди МЮнинг собиқ ҳужумчиси.

Эслатиб ўтамиз, Уэйн Рунининг сўнгги иш жойи Чемпионшип вакили "Плимут" ҳисобланади. У ушбу жамоани 2024 йилнинг охирида тарк этганди.Бундан ташқари, Руни "Дерби Каунти" "Ди Си Юнайтед" ва "Бирмингем" клубларини бошқарганди.


KhojaМуаллиф
Манба: @uz_eksport