UZ

Сўнгги янгиликлар

08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  9 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  4 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  105 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0

УЕФА ЕЧЛ финали олдидан юзага келган ҳолат бўйича баёнот берди Янгиликлар

УЕФА ЕЧЛ финали олдидан юзага келган ҳолат бўйича баёнот берди

УEФА Чемпионлар Лигаси финалидан ўрин олган "Ливерпуль" – "Реал Мадрид" (0:1) ўйини олдидан юзага келган тартибсизликлар туфайли ўйин 36 дақиқа кеч бошлангани юзасидан расмий баёнот билан чиқди.

"Учрашув олдидан "Ливерпуль" ўтиш йўлакларидаги турникетлар сохта чипталарни сотиб олган минглаб мухлислар томонидан тўсиб қўйилди.

Бунинг натижасида кўплаб мухлислар ичкарига киришга ҳаракат қилишди. Натижада ҳақиқий чиптага эга бўлган мухлисларнинг стадионга киришига имкон бериш учун ўйин бошланиши 35 дақиқага кечиктирилди.

Баҳс бошланганидан кейин стадион ташқарисидаги инсонлар сони ортиб борди, полиция кўздан ёш оқизувчи газни қўллаб, уларни стадионни тарк этишга мажбур қилган.

УEФА ушбу воқеалардан жабрланганларга ҳамдардлик билдиради ва бу муаммоларни зудлик билан Франция полицияси ва расмийлари, шунингдек, Франция футбол федерацияси билан ҳал қилади", – дейилади ташкилот баёнотида.

Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика