УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита
16 май 19:50
Янгиликлар


УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита
Чемпионлар Лигаси "чипталари" учун курашда "Ньюкасл" ва "Сити" абжирроқ чиқди. Маълум вақт учинчи ўринни эгаллаб турган "Ноттингем"га стабиллик етишмади – "Челси"да ҳам шу каби муаммолар кузатилди. Шу сабабли, "янги шайхлар" ва "шаҳарлик шайхлар" олдинга қочиб кетишди.
"Ньюкасл" янги тарихидаги энг яхши натижасини такрорлашга яқин турибди. 22/23-йилги мавсум охирида жамоа 71 очко тўплаганди, ҳозир маррага икки тур қолганида – 66. Жамоа мавсумнинг охирги қисмини зўр ўтказмоқда – 10 ўйинда Хау "бандаси" фақат бир марта (1:4) "Вилла"дан мағлубиятга учради. Олдиндаги дам олиш кунларида "Арсенал" билан ўйин – лондонликлар ҳозирга келиб, у қадар яққол фаворит эмасдек. Ундан кейин "Эвертон" билан баҳс, "Вилла" ва "Челси" билан фарқ – уч очко. Масала деярли ҳал қилинган.
"Сити"нинг "фораси" бироз камроқ, лекин вазияти яхшироқдек. Охирги учрашувлар "Борнмут" ва "Фулхэм"га қарши. Ҳар икки қизиқарли лойиҳага эга жамоа баҳорда ўзларини кўрсатишди, аммо ҳозирга келиб унчалик ҳам хавф туғдирмаётгандек. Қоғозда кафолатланган 6 очко. Жамоани курашдан секин чиқариб турсак ҳам бўлади чоғи.
Натижада, барча орзу қиладиган мусобақага битта йўлланма қолмоқда.
"Аристократлар" ажойиб спорт формасида – аммо тақвим анча оғир
"Ньюкасл" билан учрашувда лондондликларнинг серияси узилиб қолди. Энцо Мареска шогирдлари унгача "Фулхэм" ва "Эвертон"ни мағлубиятга учратиб, Конференциялар Лигаси ярим финалида "Юргорден"га омадли сафар уюштиришди, чемпионликни қўлга киритган "Ливерпуль" тўхтатилди ва иккинчи бор шведлар таслим этилди.
Шундай экан, "Ньюкасл"дан учралган мағлубиятга қарамай (0:2), "аристократлар" ажойиб кайфиятда. Ҳозирги паллада айнан пойтахтликлар – ЕЧЛнинг охирги йўлланмасига эгалик қилишмоқда. Бошқа томондан уни йўқотиб қўймаслик учун анча тер тўкиш талаб этилади – "Челси"га охирги икки турда осон бўлмаслиги аниқ. Ҳозирги "Юнайтед"дан нима кутишни билиб бўлмайди. Жорий мавсумни "қизил иблислар" ўз ёғида ўзи қоврилиб ўтказди. Тахмин қилиш мумкинки, ҳозирги вазиятда жамоага чемпионатдан кўра, Европа Лигаси ҳал қилувчи учрашуви муҳимроқ. Лекин ана шу мавсумда "Сити", "Арсенал" ва "Ливерпул"га қарши ўйинлар мисоли борки, МЮ ўз максимумини кўрсатиб қўя олганди.
Ҳаттоки дуранг ҳам "аристократлар"ни қийин вазиятда қолдиради – "Ноттингем" ўз учрашувини қандай ўтказиши номаълум. Масалани ўзаро учрашувда ҳал қилиш эса унчалик ҳам яхши ғоя эмасдек, устига-устак, ишни унгача олиб бормаслик имкони бўла туриб.
"Астон Вилла" ЕЧЛга чиқа оладими?
Чемпионлар Лигаси йўллманси учун яна бир номзод – охирги мавсумлар кашфиёти. Унаи Эмери "Вилла"га келгач, йилдан-йилга кучайганини таъкидлаш лозим. Аввалига, 22/23-йилги мавсумда ёрқин давр гувоҳи бўлдик, ўшанда рақибнинг фарқи ҳам йўқ эди. Якунда Европа Лигасига йўлланмаси қўлга киритилди. Кейинги йил жамоа дарҳол Чемпионлар Лигасига номзодлар қаторига қўшилди – ва қисқа муддат мобайнида "Сити" ва "Арсенал" билан ҳам рақобат қилди. Энди эса чемпионат анча қийин кечмоқда – еврокубокдаги иштирок эса анча муваффақиятли чиқди. Эмери жамоаси бирданига плей-офф босқичига чиқишни уддалади – эътиборлиси, тўғридан-тўғри 1/8 финалга. У ерда "Брюгге" ҳам таслим этилди, 1/4 финалда ПСЖ билан рўбарў келишди – мусобақанинг бўлажак (камида) финалчиси. Эътиборли жиҳати, ушбу тўқнашув анча муросасиз курашлар остида кечди. "Вилла" сенсацияга анча яқин келганди.
ТОП-клублар ичида янги бўлган жамоа анча йиллардан буён клублар ўртасида Европанинг энг асосий мусобақасини кўзлаб ҳаракат қилган клублар билан рақобатлашиши ҳам эътиборга лойиқ. МЮ ва "Тоттенхэм" жадвалнинг пастки қисмида "ўралашиб юрибди" ҳамда бу мавсум фақатгина Европа Лигаси финалини кутиб яшашмоқда.
Эмери ва Мареска пойгаси – қизиқарли сюжет
Унаи фаолиятидаги энг муҳим лойиҳани топди. "Вилла" билан у ора-орада титул учун курашмоқда ва фаворитларни безовта қилишни уддалаяпти. Еврокубоклардаги иштирок даражаси - ЕЧЛгача етиб борди. Бир тасаввур қилинг, "шерлар" ПСЖни мағлубиятга учратганида. Бутун дунё футбол жамоатчилиги шу ҳақида гапирган бўларди. Энг муҳими эса "Астон Вилла" айнан мураббийнинг жамоаси, унга ишонадиган жамоа.
Мареска умумий олганда кўпроқ ишлар қилиши зарур – у ҳозирнинг ўзида ЕЧЛ йўлланмаси учун курашмоқда, ваҳоланки бир йил аввал "Челси" мэмлар учун нишон, бир гуруҳ футболчилар жамлаб қўйилган бир гуруҳдек эди. Ишлар шу йўсинда, тўғри, олиб боришса, клуб яқин келажакда Европа грандлари қаторига қайтиши ҳеч гап эмас. Аммо ҳозирча бу тенг кучли рақиблар. Эмери фойдасига "Вилла"нинг кучли томонларини яхши билишини, Марескадаги ижобий факт эса – захира ўриндиғи узунлиги ва турли услубдаги футболчилар мавжудлигидир. Қизиқ, якун қандай бўлади?
TerminaTor
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар