"Удинезе" "Уфа" ярим ҳимоячисига қизиқмаяпти

Alisher
22 апр 2020, 10:40
Италиянинг "Удинезе" клуби айни пайтда "Уфа" ярим ҳимоячиси Даниил Фоминнинг вариантини кўриб чиқмаяпти.

Италия ОАВда "Удинезе" мураббийлар штаби ёки скаутлари Фоминнинг номзодига қизиқаётганлиги борасида хабар йўқ.

Бундай хабар клуб ва ўйинчининг агенти ўртасида Фоминга Россия клубларининг қизиқишини уйғотиш учун қилинган бўлиши мумкин. Бу ҳақда metaratings.ru сайти хабар берди.

Фомин жорий мавсум РПЛ доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришган. Ярим ҳимоячининг "Уфа" билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали футболчини 2 миллион еврога баҳолаган. Фомин "Краснодар" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2014-2017 йиллар давомида "Краснодар"нинг иккинчи жамоаси таркибида 53та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол уришга эришган.

"Уфа" 22 турдан 27 очко жамғарган ҳолда, мусобақа жадвалининг 9-ўрнида кетмоқда.


Манба: metaratings.ru


AlisherМуаллиф
Манба: