"У нимадир чекиб олганмиди?" — Агуэро Пикенинг ғояларини танқид қилди
11 ноя 2022 18:42
Янгиликлар
"У нимадир чекиб олганмиди?" — Агуэро Пикенинг ғояларини танқид қилди
"Манчестер Сити" ва "Барселона" клуби собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро Жерар Пикенинг футбол қоидаларига ўзгартиришлар киритиш зарурлиги ҳақидаги ғояларига муносабат билдирди.
"Барселона" собиқ ҳимоячиси ўйин вақтини 60 дақиқа қилиш, қўшимча вақтда голгача ўйнашни, майдондан кетма-кет футболчиларни чиқариб бориш орқали ғолибни аниқлашни таклиф қилганди.
"Тасаввур қилинг: Мбаппе ва Ҳоланд бир-бирига қарши, кураш улардан бири гол ургунча давом этади", – деб қўшимча қилган Пике.
"Пике нимадир чекиб олганми? Жин урсин, у нима футболни бирга-бир ўйнашларини хоҳлаяптими?!" – деди собиқ форвард "Твич"даги эфир вақтида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар