"У мени ақлдан оздирарди". Хосеп Гвардиола фаолиятидаги энг қийин рақиб номини айтди

17 июл 2026, 09:45
"Манчестер Сити" собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола Юрген Клоппни ўз фаолиятидаги энг қийин рақиб деб атади.

"Юрген Клопп фаолиятимдаги энг асосий рақиб бўлди. Бу инсон ҳар 20 дақиқада тизимни ўзгартира оларди. У мени ақлдан оздирарди", — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради "AS".

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 22 май куни "Манчестер Сити" расмий сайти мутахассиснинг шартномаси яна бир йил — 2027 йилнинг ёзигача амал қилишига қарамай, 2025/2026 йилги мавсум якунида клуб бош мураббийлигидан кетишини эълон қилган эди.

2025 йилдан буён Клопп "Red Bull" компаниясида халқаро алоқалар бўйича директор лавозимида ишлаб келмоқда. Унинг шартномаси 2029 йил охиригача мўлжалланган. "Red Bull"даги фаолиятигача мутахассис 2015 йилдан 2024 йилгача "Ливерпуль"ни бошқарган. Аввалроқ унинг Германия терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.


Манба: AS