"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди
10 окт 2025 18:56
Янгиликлар
"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди
Арне Слот мураббийлик фаолиятида биринчи марта кетма-кет учта мағлубиятга учради ва бу "Ливерпуль" бош мураббийи ҳақида баъзи саволлар туғдирди.
Машҳур ҳужумчи Даниэль Старрижнинг фикрича, клуб қўйиб юбормаслиги керак бўлган футболчи бор эди.
Ана шундай футболчилардан бири ёзда "Бавария"га кетган вингер Луис Диасдир. "Ливерпуль" ҳужум учун муносиб ўринбосар топди, аммо Слотнинг ҳозирги учлиги ҳимояда колумбияликчалик фойда келтирмайди.
"Диас — катта йўқотиш. Ўтган йилги "Ливерпул"га ва уларнинг прессинг услубига назар ташлаб, у олдинги учликда рақибга босим ўтказиб турган футболчи бўлган деб ўйлайман. Собослаи буни ярим ҳимояда ўзида бўлган куч ва динамика билан амалга оширмоқда. Мен учун Диас тўп билан ишлашда ва уни рақибдан тортиб олишда ажойиб эди. У ҳозирда "Ливерпул"га этишмаётган нарсани олиб келди. Менимча, Диас ҳимояда ўзини қурбон қиларди", – деди Старриж.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар