У Исландияни эмас, АҚШни танлаганди, якунда эса...

Aziz Tukhtamuradov
13 окт 2017
Келиб чиқиши исландиялик бўлган футболчи Арон Йоханнссон ўз вақтида Исландия терма жамоасида эмас, АҚШ таркибида ўйнаш қарорини қабул қилган.

"АҚШ терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш имконияти юқорироқ", - дейилганди ўшанда.

2011 йилда у Исландия ёшлар терма жамоаси сафида ўйнаган. 2012 йилда эса миллий терма жамоадан чақирув олганди. Бироқ, жароҳати сабабли у ЖЧ-2014 саралаши доирасида Албания ва Швейцария терма жамоаларига қарши ўйинда иштирок эта олмаган.

2013 йилнинг май ойида АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клинсман уни мамлакат терма жамоасига таклиф қилганди. Арон эса ушбу таклифга розилик билдирган.

Якунда нима бўлди? Ўзи туғилиб ўсган мамлакат вакиллари Исландия ЖЧ-2018 га йўл олди. АҚШ эса сенсацион тарзда Мундиаль йўлланмасидан қуруқ қолди :)



Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia