U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда

Narzulla Saydullayev
2 окт 2025
2026 йилнинг 7–25-январь кунлари Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Корея Республикаси, Эрон ва Ливан билан "C" гуруҳидан жой олди. Бу гуруҳда дастлабки икки ўринни олган жамоалар чорак финалда "D" гуруҳидаги иккита жамоага қарши ўйнайди. 


"A" гуруҳи: Саудия Арабистони, Вьетнам, Иордания, Қирғизистон.

"B" гуруҳи: Япония, Қатар, БАА, Сурия. 

"C" гуруҳи: Ўзбекистон, Корея Республикаси, Эрон, Ливан.

"D" гуруҳи: 
Ироқ, Австралия, Таиланд, Хитой.


Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими: 

1-тур Ўзбекистон - Ливан 

2-тур Эрон - Ўзбекистон 

3-тур Ўзбекистон - Корея Республикаси


Осиё кубоги 2026 йилнинг 7–25-январь кунлари Саудия Арабистонининг Жидда ва Ар Риёд шаҳарларидаги иккитадан стадионда бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа Олимпиадага йўлланма бермайди. Ушбу мусобақада Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси иштирок этади. 




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia