

Биз билан бир гуруҳда кураш олиб борадиган Эрон олимпия терма жамоаси сўнгги тайёргарликни якунлаб Таиланд сари отланди. Эронликлар мусобақа олдидан охирги ўртоқлик учрашувини Қатар олимпия термасига қарши ўтказиб, 2:2 ҳисобини қайд этишди.
Ҳамид Эстили шогирдлари Таиландга йўл олишдан олдин футбол федерация раҳбарияти терма жамоа аъзолари билан учрашди.

Эрон терма жамоасининг U-23 Осиё чемпионатидаги якуний таркиби қуйидагича кўриниш олган:
Дарвозабонлар - Мераж Эсмаели ("Зоб Аҳан"), Ҳабиб Аббасифар ("Нафт Масжед"), Меҳди Нуроллаҳи ("Сайпа").
Ҳимоячилар - Меҳран Дерахшан ("Зоб Аҳан"), Омид Нурафкан ("Сепахон"), Ареф Агхаси ("Фулад"), Шаҳин Таҳерхани ("Истиқлол"), Можтаба Нажжариан ("Фулад"), Хоссейн Саки ("Санъат Нафт"), Матин Каримзода ("Парс Жонуби").
Ярим ҳимоячилар - Амирҳоссейн Ҳоссейнзода ("Сайпа"), Жаъфар Салмани ("Санъат Нафт"), Сина Замеҳран ("Шаҳр Кодро"), Муҳаммад Ходабандеҳло ("Пайкан"), Меҳди Меҳдихани ("Вараздин"), Реза Деҳгани ("Нассажи").
Ҳужумчилар - Моҳаммад Моҳебби ("Сепахон"), Меҳди Гаеди ("Истиқлол"), Реза Жабиреҳ ("Санъат Нафт"), Али Шожайи ("Нассажи"), Амир Рустайи ("Персеполис"), Реза Шекари ("Вараздин"), Оллоҳёр Саййадманеш ("Истанбулспор").
Ўзбекистон - Эрон баҳси 9 январь куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, навбатдаги U-23 Осиё чемпионатида кураш Олимпиада йўлланмаси учун кечади ва кучли учликдан жой олган жамоалар Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўл олади.







