U-23 Осиё чемпионати саралаши. Тожикистон Ҳиндистонни мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
24 мар 2019
Бугун Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида U-23 Осиё чемпионати саралашидан ўрин олган навбатдаги ўйин бўлиб ўтди.

Унда Ҳиндистон терма жамоаси Тожикистонга қарши баҳс олиб борди.  Биринчи таймда Далер Ёдгоров ҳисобни очди - 0:1. Ўйин тугашига беш дақиқа қолганида Шарафжон Солехон якуний натижани ўрнатди - 0:2.

Эслатиб ўтамиз, саралашнинг биринчи ўйинида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ҳиндистонни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. 

Гуруҳдаги сўнгги ўйин 26 март куни Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида кечади. Мазкур баҳс гуруҳ ғолибини аниқлаб беради.



U-23 Осиё чемпионати саралаши
24 март, "Пахтакор" стадиони. Соат 17:00
Ҳиндистон - Тожикистон 0:2
Голлар:
Далер Ёдгоров, 30 (0:1). Шарафжон Солехов, 85 (0:2).


Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Ўзбекистон

1

1

0

0

3:0

3

2

Тожикистон

1

1

0

0

2:0

3

3

Ҳиндистон

2

0

0

2

0:5

0


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia