UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди  53 00:38"Арсенал" — "Вулверхэмптон". Таркиблар билан танишинг  6 23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  12 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  5 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  9 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  8

U-23 Осиё чемпионати сабаб Суперлига 11-туридаги икки ўйин қолдирилди Янгиликлар

U-23 Осиё чемпионати сабаб Суперлига 11-туридаги икки ўйин қолдирилди

Уч кун аввал Ўзбекистон футбол ассоциацияси Суперлига футбол клубларига хат йўллаб, Ўзбекистон U-23 термасига жалб этилган футболчилар номини ошкор қилди.

Маълум бўлдики, Темур Кападзе жамоасида “Пахтакор”нинг тўрт ҳамда “Насаф”нинг уч нафар футболчиси бор.

Терма йиғини 20 май санасидан старт олиши кўрсатиб ўтилган. Бироқ бу вақтдан бошлаб то қитъа чемпионати стартига қадар Суперлига клублари яна икки турда майдонга тушишлари аввалдан бегилаб қўйилганди. Умуман олганда тақвим ЎФА тақдим этган ишчи режа асосида ишлаб чиқилган. Шу режа асосида аввалдан “Олимпик” футбол клубининг икки учрашуви Осиё чемпионатидан кейинга қолдирилган.

Регламентга кўра эса миллий ва олимпия терма жамоасига уч ва ундан ортиқ футболчисини юбораётган футбол клублари тур ўйинини қолдиришни сўраб мурожаат қилишга ҳақли. Шундан келиб чиқиб, “Насаф” ва “Пахтакор” клубларининг ўйинларини ташкил қилиш масаласи яна сўроқ остида қолди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси клублар билан ўзаро келишган ҳолда терма бош мураббийига таклиф билан чиқди ҳамда икки кундан кейин старт олиши кутилаётган 10-тур учрашувларини сақлаб қолди. Кападзе “Насаф” мазкур турда Хусаин Норчаев хизматидан, “Пахтакор” эса Ҳожимат Эркинов ҳамда Аббос Файзуллаев хизматидан фойдаланишига рози бўлди.

Бироқ бу футболчилар 11-турда барибир ўз клубларига ёрдам бера олмайди. Маълум бўлишича, яқин кунлар ичида U-23 терма жамоаси қитъа чемпионати олдидан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Шундан келиб чиқиб, Coca-cola Суперлига 11-туридан ўрин олган қолган учрашувлар ўз вақтида бўлиб ўтади. “Динамо” — “Насаф” ҳамда “Сўғдиёна” — “Пахтакор” учрашувларининг янги саналари эса кейинроқ эълон қилинади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси олимпия терма жамоасининг кейинги режаларига тўла ойдинлик киритилмагунига қадар танаффусдан кейинги учрашувлар саналарини эълон қилишга шошилмайди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика