UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  4 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  0 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  15 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  10 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   5 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  5 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  3 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  4 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  8

U-21 Биринчилиги. Ортиқхўжаев ва Шацких келган ўйинда "Пахтакор" чемпион бўлди Янгиликлар

U-21 Биринчилиги. Ортиқхўжаев ва Шацких келган ўйинда "Пахтакор" чемпион бўлди

Бугун U-21 Биринчилигида ҳам мавсум якунига етди.

Сўнгги тур олдидан чемпионлик учун "Пахтакор" ва "Олимпик" клубларида имконият сақланиб қолганди. Ёш "Шерлар" "Олимпик"дан бир очко кўп тўплашганди.

26-турда "Олимпик" "Металлург" билан беллашди ва дастлаб гол ўтказиб юборганига қарамай, якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Таъкидлаш лозимки, "Олимпик" баҳсни 9 киши бўлиб тугатди. Риан Исламов ва Алишер Одилов қизил карточка олиб майдонни тарк этишди.

Эътиборлиси "Пахтакор" ҳам худди "Олимпик" сингари "Бунёдкор" билан баҳсда биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди. Аммо якунда иродали тарзда ғалабани қўлга киритган "Пахтакор" U-21 чемпионликка эришди.

Мазкур баҳсни кўриш учун "Пахтакор" клуби президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва клуб бош мураббийи Максим Шацких ҳам стадионга келишди. Ўйин тугагач Ортиқхўжаев жамоа кийим алмаштириш хонасига кирди ва ёш футболчиларни чемпионлик билан табриклади.

U-21 Биринчилигида "Олимпик" икинчи, "Насаф" ёшлари эса учинчи ўринни эгаллашди. Охирги поғоналарни "Навбаҳор", "Андижон" ва "Сўғдиёна" жамоалари эгаллашди. Айтганча, сўнгги тур ўйинига Яйпаннинг "Турон" жамоаси келмади ва "Қизилқум"га техник ғалаба ёзилди.




Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика