UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Эльче" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  12 02:00А Серия. "Интер" ҳамда "Милан" ўртасидаги тўқнашув авжида! (онлайн ҳисоб)  7 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  15 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  7 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  2 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0

U-20 Осиё Кубоги. Ярим финал баҳсларидан олдин ким тўпурарлик қилмоқда? Янгиликлар

U-20 Осиё Кубоги. Ярим финал баҳсларидан олдин ким тўпурарлик қилмоқда?

Теглар :  U-20 Осиё Кубоги
Ўзбекистонда давом этаётган мусобақа ҳал қилувчи палласига яқинлашмоқда.

15 март куни мезбонлар ярим финалда Жанубий Корея билан баҳс олиб борса, бошқа жуфтликда Ироқ – Япония учрашуви бўлиб ўтади.

Мусобақанинг айни вақтдаги тўпурарларини эслаб ўтамиз:

1. Наоки Кумата (Япония) – 4 та гол;

2. Жин Янг Сон (Ж.Корея) – 3 та гол;

3. Бернардо Оливейра, Габриэль Попович, Адриан Сегечич (барчаси Австралия), Муталлип Иминқори (Хитой), Ҳайдар Абдулкарим (Ироқ), Карю Матсуки, Иса Сакамото (иккиси Япония), Кан Сон Жин, Ким Йонг Ҳак (иккиси Жанубий Корея), Нгуен Куок Вьет (Вьетнам) – 2 тадан гол.

Ўзбекистон термаси эса мусобақада 4 та гол урди. Улардан бири автогол сифатида ёзилган бўлса, қолганларига Аббосбек Файзуллаев, Пўлатхўжа Холдорхонов ҳамда Зафармурод Абдураҳматов муаллифлик қилди.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари турнирда энг кўп гол ураётган иштирокчи – Австралияни (13 та) чорак финалда қолдириб кетди. Жорий мусобақада гол уриш бўйича кейинги ўринда Япония ҳамда Жанубий Корея (9 тадан) бормоқда. Ироқда эса бу кўрсаткич 4 тага тенг.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика