U-20 Осиё кубоги яқин. Ўзбекистон таркибида икки нафар йўқотиш бор

Iskandarov Abdulaziz
23 фев 2023
Мамлакатимиз мезбонлик қиладиган U-20 Осиё кубоги бошланишига озгина вақт қолди.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси таркибида расмий ўйинлар олдидан икки нафар футболчи жароҳат олди. Барча йиғинларда қатнашиб келган дарвозабон Ҳумоюншоҳ Сайётов ва футболчи Азиз Холмуродов олдиндаги турнирни ўтказиб юбориши аниқ бўлди. Уларга соғлик-саломатлик тилаб қоламиз. 

Якуний таркиб борасида эса деярли бир қарорга келинган ва рўйхат тез кунларда эълон қилиниши кутилмоқда. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia