U-20 Осиё кубоги яқин. Индонезия Ўзбекистонга келишдан олдин халқаро мусобақада қатнашди

Administrator
21 фев 2023
1 март куни Ўзбекистонда U-20 Осиё кубоги мусобақаси бошланади.

"А" гуруҳида иштирок этувчи Индонезия терма жамоаси бўлажак мусобақадан олдин Жакартада ташкил этилган халқаро турнирда қатнашди. 

Дастлабки турда Индонезия Фижини 4:0 ҳисобида таслим қилди. Голларни Архан Фикри, Рудианто Каканг, Реса Адития ва Хокки Карака уришди. 

Иккинчи турда Янги Зеландияга имконият бой берилди - 1:2. Индонезия сафида ягона голни Муҳаммад Феррари урди. 

Бугун сўнгги турда Гватемалага қарши баҳсда 0:1 ҳисоби қайд этилди. 


"PSSI U-20 Mini Tournament"

1-тур

Индонезия - Фижи 4:0

Голлар:  Архан Фикри 35, Рудианто Каканг 50, Реса Адития 60, Хокки Карака 86. 

Индонезия - Янги Зеландия 1:2

Голлар: Муҳаммад Феррари 90+5 - Коллоти 58, Хердман 70. 

Индонезия - Гватемала 0:1

Гол: Солорзано 22


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia