UZ

Сўнгги янгиликлар

03:09Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко  39 03:02А Серия. "Милан" дербида "Интер"ни мағлуб этиб, жадвалда иккинчи ўринга чиқди  21 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  18 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  8 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  2 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0

U-20 Осиё кубоги. Усмонов четлатилган, Холмуҳаммедов дарвозабонга айланган ёхуд 2008 йилги мусобақани ёдга оламиз Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги. Усмонов четлатилган, Холмуҳаммедов дарвозабонга айланган ёхуд 2008 йилги мусобақани ёдга оламиз

U-20 Осиё кубоги бошланишига саноқли кунлар қолди.

Ўзбекистоннинг бу ёшдаги терма жамоаси аввал ҳам қитъа мусобақасида иштирок этган. Айнан шу ёш тоифасидаги энг яхши натижамиз 2008 йил Саудия Арабистони мезбонлик қилган турнирда қайд этилган. Қуйида бир қанча қизиқарли лаҳзаларни тақдим қилган онларни ёдга оламиз.

U-20 Осиё кубоги ҳақида нималарни билишимиз лозим?

Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги ёшлар терма жамоаси аъзолари мусобақага қадар узоқ йўлни босиб ўтишганди. Мутахассис футболчиларни деярли кичкиналигидан бошлаб тарбиялаб борди, Чиғатой базасида уларни бирлаштирди. Селекция ишлари тўғри йўлга қўйилди. Вилоятдан ҳам иқтидорлар жалб этилиб яхлит жамоа тузилди. Санъат Шихов Хоразмдан, Ислом Тўхтахўжаев Фарғонадан, Кенжа Тўраев, Фозил Мусаев, Шерзод Аъзамовлар Қашқадарёдан таклиф қилинди.

Саралашдан муваффақиятли ўтган жамоамиз қитъа чемпионатида Иордания, Австралия, Таиланд билан биргаликда “D” гуруҳидан жой эгаллади. Саралашда бўлгани каби гуруҳ босқичида ҳам футболчиларимиз эҳтиёткор ўйин намойиш этишди. Чунки, расмий турнирларда асосий керакли нарса натижа ҳисобланади. Қайд этилган натижалардан ҳам буни сезиш қийин эмасди. Биринчи турда Иордания Даврон Мирзаевнинг ягона голи ҳисобига таслим этилди. Гуруҳ фаворити саналган Австралия билан учрашувда вакилларимиз муроса кўчасини танлашди. Сўнгги тур олдидан эса вазият қалтис тус олганди. Бизда тўрт очко, Таиландда эса уч очко бор эди. Таиландга қарши баҳсда футболчиларимизни фақат ғалаба қониқтирарди. Амалда Фозил Мусаев киритган биргина тўп бизни етти очко ва иккинчи ўрин билан кейинги босқичга олиб чиқди.



Олдинда бизни Хитойга қарши мундиал чиптаси учун "жанг" кутарди. Тан олишимиз керак рақиб ўша пайтда ҳам ўз даражасини йўқотмаганди ва футболчиларимизга муносиб қаршилик кўрсатганди. Чорак финал учрашувида ҳам Убайдуллаев шогирдлари ўз услубларига содиқ қолган ҳолда эҳтиёткорликка урғу қаратишади ва таваккалга қўл уришни исташмайди. Чунки, битта гол учрашув тақдирига таъсир кўрсатиши мумкин эди. Натижада беллашувнинг асосий вақтида дарвозаларга тўп киритилмади. Бош ҳакам, австралиялик Бежамин Уильямс жамоаларни 15 дақиқадан иборат иккита қўшимча бўлимларга таклиф қилади.



Баҳснинг энг кулминацион воқеаси айнан овертаймларда юз берганди. Ўйин якунига етишига оз фурса қолаётганда, хитойликлар дарвозамиз томон хавфли ҳужум уюштиришади. Рақиб ҳужумини бартараф этган посбонимиз Дониёр Усмонов дастлаб тўпни қўлига олади. Уни шерикларига ошириб бериш мақсадида ерга ташлайди. Аммо, қаршисига хитойлик футболчи келганини ва босим қилганини кўрган ҳолда тўпни яна қўлида ушлайди. Бу ҳолат эса ФИФА қоидаларига зид ҳисобланарди. Тўпни ерга ташлагандан сўнг уни иккинчи бор ушлаш мумкин эмас. Профессионал футболчи бўлиб бораётган Усмоновнинг ёш болаларча хатоси нимага боғлиқ? Балки, ўша дақиқаларда консентрацияни йўқотиб қўйган бўлиши мумкин. Бундай пайтда қоидани бузган футболчига бевосита қизил карточка кўрсатилади. Уильямс эса ўз вазифасини бажаради, ҳамюртимизни майдондан четлатади ва жарима майдончамиз ичида рақиб фойдасига эркин зарба белгилайди. Сиз ўйлагандек пенальти эмас. Жарима майдони ичида эркин зарба. Айни пайтга келиб барча ўзгаришлар амалга ошириб бўлинганди. Бундай паллада жамоадаги бирон бир ўйинчи дарвозабон вазифасини вақтинчалик бажариб туриши лозим эди. Масъулиятни Ислом Тўхтахўжаев зиммасига олади ва терма жамоамизни муқаррар голдан қутқариб қолади - 0:0.



Учрашув ғолибини аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилишга тўғри келди. Футбол лотореясида дарвозага Тўхтахўжаев эмас Мурод Холмуҳаммедов туради.  Хитойликларнинг сўнгги зарбасини Ли Зичао амалга оширади, айнан шу онда Мурод Холмуҳаммедов тўпни қайтаришга муваффақ бўлади - 4:3! Ёшлар терма жамоамиз жаҳон чемпионатида! Холмуҳаммедов қаҳрамон!


"Осиё чемпионатида Хитой билан мундиал чиптаси тикилган учрашувда пенальтини қайтара олишимга бошқа жамоадошларимга нисбатан менда қандайдир жуда катта ишонч пайдо бўлганди. Дарвозада туриш қарорини ўзим қабул қилганман. Жамоадошларим эса қўллаб-қувватлаб туришган. Бу эса янада кўпроқ куч берган эди",- деган эди Мурод Холмуҳаммедов.


Ярим финалда жуда кучли Жанубий Корея ёшлари ҳам турнир давомида тартибли ўйин кўрсатиб келаётган футболчиларимизнинг олдида ожиз қолишди. Шерзод Каримов ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. Финалга келиб жисмоний жиҳатдан толиққан тўп тепарларимиз Маҳди Али устозлигидаги ва Аҳмад Ҳалил етакчилигидаги БААга 1:2 ҳисобида енгилишади. Шунга қарамасдан турнир якунлангач бизни мусобақанинг фейр-плей совринига лойиқ деб топишганди. Мазкур терма жамоада ҳаракат қилган футболчилар кейинги йилларда ўз клубларининг асосий ўйинчилари сифатида тўп тепишди, баъзилари миллий терма жамоага чақирилди. Қисқа қилиб айтганда йўқолиб қолишмади ва катта футболда ўз ўринларини топишди.

U-19 Осиё чемпионати-2008. Чорак финал.
Хитой U-19 – Ўзбекистон U-19 0:0 (пенальтилар серияси 3:4)
08.11.2008. Саудия Арабистони. “Шаҳзода Сауд Бин Жалави” стадиони
Бош ҳакам:
Бенжамин Уильямс (Австралия)
Ўзбекистон U-19: Дониёр Усмонов, Шерзод Аъзамов, Дилёрбек Эрматов, Мурод Ҳолмуҳаммедов, Ислом Тўхтахўжаев, Фозил Мусаев, Суннатилла Мамадалиев, Достон Абдураҳмонов (Ғулом Ўрунов, 95) , Шерзод Каримов, Жасур Ҳасанов (Зоҳир Пиримов, 111), Кенжа Тўраев (Санъат Шихов, 44).


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика